«мирзо улуғбек тумани» тегли мақолалар


Тошкентда ўқувчиси ток уришидан вафот этган мактабнинг директори ва унинг ўринбосарига ҳукм ўқилди
17 апрель 2024, 11:39

Тошкентда ўқувчиси ток уришидан вафот этган мактабнинг директори ва унинг ўринбосарига ҳукм ўқилди

Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқувчининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактаб маъмуриятига суд ҳукми чиқарилди. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 кунга иссиқ сув ўчирилади
29 сентябрь 2023, 09:33

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 кунга иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 октябрдан 6 октябргача иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди
16 август 2023, 16:05

21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди

ИМ-2 қозонхонасида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари муносабати билан 21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Рўйхат.

«На кўчишимизни, на таъмирлашимизни биламиз». «Олтинтепа» маҳалласи «снос»нинг бўлиш-бўлмаслигини кутиб яшамоқда
9 июн 2023, 16:47 1

«На кўчишимизни, на таъмирлашимизни биламиз». «Олтинтепа» маҳалласи «снос»нинг бўлиш-бўлмаслигини кутиб яшамоқда

Тошкентдаги «Олтинтепа» маҳалласи 2016 йилдан бери «снос»ни кутади. Ўтган етти йилда уларнинг ҳовлилари атрофида «дом»лар ва уч қаватли кўприк қурилди. Уларнинг яшаш шароитлари эса ёмонлашди: ҳовлиларни доим сув босади, намлик деворларни бузади. Аҳоли уларнинг муаммолари ҳал этилишини сўрамоқда.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ходимларга нега устама тўлангани тушунтирилди
31 май 2023, 16:17

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ходимларга нега устама тўлангани тушунтирилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши қарори билан ҳокимлик, жумладан, ҳоким ва кенгаш девони ходимларининг апрель ойи учун маошларига устама сифатида 306,2 миллион сўм ажратилди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ходимга устама тайинланган.

Тошкентда 35 туп дарахтни кесиб ташлаганларга жиноят иши қўзғатилди
19 феврал 2023, 11:59

Тошкентда 35 туп дарахтни кесиб ташлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида фирмага берилган ҳудудда 35 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 196 млн сўм зарар етгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди
17 феврал 2023, 16:42

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди

Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди. Бунга Шавкатбек Иргашев, Фарход Абдуллаев ва Бохадир Абдувалиевларнинг қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрмагани, аҳоли билан мулоқот қилмагани сабаб бўлган.

Тошкентдаги ички кийимлар дўконидан моделлар сурати олдириб ташланди
15 феврал 2023, 18:26

Тошкентдаги ички кийимлар дўконидан моделлар сурати олдириб ташланди

Интернетда Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони ташқи витринасига жойлаштирилган моделлар суратини танқид қилинган видео тарқалди. Кейинчалик суратлар олиб ташланди. Дўкон раҳбари бу туман ҳокимлигининг илтимосига биноан амалга оширилганини айтди.

Тошкентда деворлари ёрилган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорга жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди
12 феврал 2023, 10:35 1

Тошкентда деворлари ёрилган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорга жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди

Тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида 2017 йилда қурилган кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги мазкур уй сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслигини, қурувчи ташкилот раҳбари эса қамалганини маълум қилди.

Тошкент туманларидан биридаги газ ҳидига меъёридан ортиқча одорант қўшилгани сабаб бўлган
10 август 2022, 22:12

Тошкент туманларидан биридаги газ ҳидига меъёридан ортиқча одорант қўшилгани сабаб бўлган

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси чоршанба куни эрталабдан квартиралар, уйлар, подъездлар, офис бинолари ва газ тақсимлаш пунктларида кучли газ ҳиди келаётганидан шикоят қилишди. Туман ҳокимлиги бунга табиий газга меъёридан ортиқча одорант қўшиб юборилгани сабаб бўлганини маълум қилди.

Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси ҳовлидаги қурилишга қарши чиқмоқда
24 январ 2022, 20:57 1

Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси ҳовлидаги қурилишга қарши чиқмоқда

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани «Камолот» маҳалласидаги бешта уйда яшовчи аҳоли дарахтлар ўсиб турган ҳовлида кўп қаватли уй қурилишига қарши чиқди. Улар митинг ўтказишга рухсат олиш учун мурожаат қилишга мажбур бўлганларини айтишди. Туман ҳокимлиги бундай ҳолат бўлмаганига қарамасдан, митингга чақириқ учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.

«Замонавий IT-хабга айлантириш керак». Президент Мирзо Улуғбек туманидаги IT-паркка борди
11 декабр 2021, 14:50 2

«Замонавий IT-хабга айлантириш керак». Президент Мирзо Улуғбек туманидаги IT-паркка борди

Шанба куни Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташриф буюриб, уни «замонавий IT-хабга айлантириш кераклигини» таъкидлади. Давлат раҳбари шу ернинг ўзида ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилари билан ҳам суҳбатлашди.

Тошкентнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилди
5 ноябр 2021, 10:59

Тошкентнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилди

«Қодирия» бош сув иншоотидаги носозлик туфайли пойтахтнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Жумладан, авария оқибатида Мирзо Улуғбек туманидаги иккита қозонхонага совуқ сув келиши тўхтаган ва туман аҳолиси таъминотсиз қолган.

«Мендан қутилиш учун кураш бўлган». Шавкат Мирзиёев — Мирзо Улуғбек ҳайкали билан бўлган воқеа ҳақида
25 сентябрь 2021, 16:40

«Мендан қутилиш учун кураш бўлган». Шавкат Мирзиёев — Мирзо Улуғбек ҳайкали билан бўлган воқеа ҳақида

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган вақтда ундан қутилишга уриниш бўлганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, Эрон президентининг Тошкентга ташрифи арафасида «кичкина бўлмаган одамлар» уни ишдан бўшаттириш учун Мирзо Улуғбек ҳайкалининг калласини кесиб ташлашган.

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
13 август 2021, 01:03 1

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида «Буюк ипак йўли» метро бекатига туташ ерости ўтиш йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди. ФВВ ҳодиса сабабини маълум қилди.

Қибрайдаги 21 та маҳалла Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади
22 май 2021, 15:35

Қибрайдаги 21 та маҳалла Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади

Тошкент шаҳри ҳудудини Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 21 та маҳаллани пойтахтнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказиш орқали кенгайтириш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг